
«Арсенал» Англия Премьер-лигасининг 30-турида «Уотфорд»ни қабул қилди. Лондондаги «Эмирейтс — Эшбертон Гроув» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
«Арсенал» ўйиннинг 8-дақиқасидаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олди. Шкодран Мустафи тўп учун курашда устун келиб, боши билан дарвозани ишғол қилди.
Иккинчи бўлимда лондонликлар клуби яна икки гол уришди. Аввалига «Уотфорд» дарвозабонини Пьер-Эмерик Обамейянг ранжитди, 3 дақиқа ўтиб, Трой Дини пенальтидан унумли фойдалана олмади, кўп ўтмай Генрих Мхитарян Обамеянгнинг пасини голга айлантирди.
30-турдан кейин «Арсенал» очколари сонини 48 тага етказган ва АПЛ турнир жадвалида олтинчи ўринда жойлашган. «Уотфорд» 36 очкоси билан 10-ўринда.
Ушбу ғалаба франциялик мураббий учун "Арсенал" билан бирга қўлга киритган 700-ғалаба бўлди.
Венгер 1996 йилдан бери "Арсенал"ни бошқариб келади. У "канонирлар" устози сифатида 1222 та ўйин ўтказган.
Англия чемпионати
30-тур
Арсенал – Уотфорд 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 8 Мустафи, 2:0 – 59 Обамеянг, 3:0 – 77 Мхитарян.
Арсенал – Чех, Ҳолдинг, Мустафи (Чемберс, 73), Колашинац, Мэйтленд-Найлз, Эль-Ненни, Чака, Ўзил, Мхитарян (Уилшер, 78), Ивоби (Уэлбек, 66), Обамеянг.
Уотфорд – Карнезис, Мариаппа, Предль, Холебас, Фемения (Хьюз, 62), Перейра (Окака Чука, 67), Капу, Ришарлисон, Дукуре, Янмат (Бритос, 80), Дини.
Огоҳлантиришлар: Мустафи (55), Холебас (66), Чака (90). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар