ОЧЛ. «Локомотив» - «Ад-Дуҳайл» учрашувига кириш бепул

ОЧЛ. «Локомотив» - «Ад-Дуҳайл» учрашувига кириш бепул
Эртага, 12 март куни "Локомотив" ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичи 4-тури доирасида Қатарнинг "Ад-Дуҳайл" жамоасига қарши баҳс юритади.

"Локомотив" ПФК мазкур учрашувни юқори савияда ўтказиш учун жиддий тайёргарлик олиб бормоқда. Ўйин куни стадион ҳудудида клуб расмий дўкони фаолият кўрсатади. Қолаверса, футбол ишқибозлари "Локомотив" - "Ад-Дуҳайл" учрашувига бепул тарзда кириш имконига эга бўлишади. Билетлар стадион кассаларида бепул тарзда тақдим этилади.

Таъкидлаб ўтамиз, "Локомотив" - "Ад-Дуҳайл" баҳси эртага соат 17:00да "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади.

Манба: lokomotiv.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар