Жаҳон спорти афсоналаридан бири ҳисобланган 42 ёшли ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина Боку шаҳрида ўтказилаётган жаҳон кубоги баҳсларида иштирок этди.
Чусовитина ўзининг севимли йўналиши ҳисобланган таяниб сакраш машқларида 14,300 балл тўплади ва олтин медални қўлга киритди. Унинг энг яқин таъқибчиси ҳисобланган мезбон спортчи Марина Некрасова 13,833 балл жамғара олди. Учинчи ўрин эса словениялик Тяс Кисселефга насиб этди.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, мусобақада 25 та мамлакат вакиллари иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, Оксана бир неча ҳафта олдин Хьюстонда ўтказилган мусобақада учта олтин ва битта кумуш медалини қўлга киритганди. 2017 йилда эса Чусовитина Боку, Доҳа ва Котбусдаги жаҳон кубогида, шунингдек, Озарбойжондаги Ислом бирдамлик ўйинларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллаганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин