Кения олимпия терма жамоаси сардори Ожванг Тимоти Одхиамбо Ўзбекистон ОТЖга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Ўзбекистонга, жумладан, Андижонга биринчи марта ташриф буюрдик. Бизни шу даражада шодиёна билан кутиб олишганидан жуда хурсандмиз. Агар мухлисларнинг кўплигини кўриб ҳайратландим, десам ҳам алдамаган бўламан. Айни пайтда қандай ҳиссиётларга берилганимни оддий сўз билан таърифлаш қийин. Ҳаммасига қойил, барчага раҳмат. Сизларга омад тилайман.
Тўғриси, бунгача Ўзбекистон футболи ҳақида етарли маълумотларга эга эмасдик. Аммо Ўзбекистон ОТЖ Осиё чемпиони бўлганидан кейин жамоангиз ҳақида янада кўпроқ маълумотларни билиб олдик. Бундан кейин ҳам Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайман.
Биз бу ерга шунчаки келганимиз йўқ. Найробига ғалаба билан қайтмоқчимиз. Мақсадимиз Ўзбекистон билан ўйинларда муваффақият қозонишдир.
Андижон шаҳри ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсам, жуда гўзал, жуда чиройли шаҳар экан. Андижон менга ёқиб қолди. Африкадан Андижонга аланганли салом” – деди Кения ОТЖ сардори. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?