08:31 / 07.04.2018
3 031

Тўлқин Қиличев: "Uzbek Tigers" жамоасини кейинги босқичда деса ҳам бўлаверади

Тўлқин Қиличев: "Uzbek Tigers" жамоасини кейинги босқичда деса ҳам бўлаверади
Бокс бўйича “Uzbek Tigers” жамоаси Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсум 5-6-турларини Термиз шаҳридаги “Алпомиш” кураш мажмуасида Венесуэланинг “Venesuela Caciques” жамоаси Билан куч синашади.

Кеча мазкур жанглар олдидан ўтказилган матбуот анжуманида “Uzbek Tigers” устози бўлажак жанглар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Жанглар Сурхон элида ўтаётганидан хурсандман. Келажакда янада кўплаб жанглар ташкил қилишга ҳаракат қиламиз. Юқори савияда жангларни ўтказиш катта масъулият талаб қилади. Ташкилотчилар билан бирга Сурхондарё вилояти бокс федерацияси раҳбариятига алоҳида миннатдорлик билдираман. Бизни қўллаб-қувватланглар. Шу билан бирга рақибларга омад. Кучлилар ғалаба қозонсин.

- Жамоамиз билан алоҳида тайёргарлик кўрдик. Ҳар доимгидек. Гуруҳдан чиқишимиз деярли ҳал ва бунга ишонаман, бироқ иккинчи ўрин билан. Умуман бошқа жамоаларимизга қараганда бизнинг имкониятларимиз яхши.


Эслатиб ўтамиз, С1 гуруҳи боксчилари иштирокида жанглар бугун соат 19:00да старт олса, 22:00да С2 гуруҳи аъзолари баҳсларга киришади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тўлқин Қиличев: "Uzbek Tigers" жамоасини кейинги босқичда деса ҳам бўлаверади