
«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ чорак финал жавоб баҳси доирасида «Ливерпуль»га қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Албатта, кейинги босқичга чиқиш учун биз деярли идеал ўйин ўтказишимиз керак: вазият яратиш, юқори аниқликда ўйнаш ва рақибни тўхтата олиш. Олдинда 90 дақиқа турибди ва ҳамма нарса бўлиши мумкин. Керакли ўйинни намойиш қилишга ҳаракат қиламиз.
Бизда ажойиб таркиб йиғилган. Бундай жамоа билан ишлашдан шодман. Бизга еврокубоклар керак. Клубнинг барча иши катта муваффақиятга эришишга мўлжалланган. Балки, бу мавсумдамасдир, аммо келажакда биз уларни қўлга киритамиз», — дейди Гвардиола.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар