09:20 / 22.04.2018
3 729

Сергей Лушан: "Комиссар билан қариндош эмасмисан?"

Сергей Лушан: "Комиссар билан қариндош эмасмисан?"
Суперлига 7-тур доирасида "Локомотив" - "Сўғдиёна" (2:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Сергей Лушан ва жамоанинг учрашувдаги энг яхши футболчиси Нурилло Тўхтасинов қатнашди.

"Бугун бир томонлама футбол бўлди. Рақибга ўз ўйинига халақит бериш учун ҳаракат қилдик. Футболда бир жамоа ҳужум қилса, иккинчиси ҳимояланади, асосан биринчи таймда шундай бўлди. Биринчи бўлим давомида ҳимояда қаттиқроқ ўйнашга интилдик. Иккинчи бўлимда эса ҳужумга ўтиш чораларини изладик. "Локомотив" - амалдаги чемпион. Балким шу боисдан футболчиларнинг ўйинлари ўхшамагандир. Иккинчи таймда бизда бир неча вазиятлар бўлди. Тўхтасинов икки марта вазиятдан фойдалана олмади. (Нуриллога қаради) Сен комиссарнинг қариндоши эмасмисан, сен умуман ўйнай олмадинг-ку. Ўйиннинг энг ёмон футболчиси бўлдинг. Айниқса биринчи бўлимда. Тўғрими? (Нурилло бу гапга ҳа деб жавоб берди).

Албатта, бу гапим ҳазил. Мен учун барча футболчиларим бирдек. Уларни яхши кўраман.

Нурилло Тўхтасинов: "Бугун қийин ўйин бўлди. Биз яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик ва хатоларимиз эвазига ютқаздик"

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сергей Лушан: "Комиссар билан қариндош эмасмисан?"