10:05 / 22.04.2018
5 334

Бокс. Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев проф боксдаги 2-жангида ҳам ғалаба қозонди (видео)

Бокс. Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев проф боксдаги 2-жангида ҳам ғалаба қозонди (видео)
Рио-2016 Олимпиадаси совриндорлари, Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Муроджон Аҳмадалиевларнинг профессионал рингдаги иккинчи жангларини ўтказди. Жангларга Бруклиндаги Kings Theatre аренаси мезбонлик қилди.

Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги иккинчи жангини венгриялик Габор Горбисга қарши ўтказди. Жанг олти раунд давом этди. Шаҳрам очколар ҳисобига рақибини мағлуб этди. Шундай қилиб Ғиёсов проф рингдаги иккинчига ғалабасига эришди.

Муроджон Аҳмадалиев эса иккинчи жангида америкалик Жорж Руизга қарши рингга чиқди. Жангнинг 6-раунидида Аҳмадалиевнинг зарбаларига дош бера олмаган Руиз нокаутга учради. Шу тариқа Аҳмадалиев иккинчи жангида ҳам муддатидан аввал нокаут билан ғалаба қозонди.

Маълумот учун Ғиёсовнинг рақиби Габор Габор бунгача проф рингда 34 та жанг ўтказган ва шуларнинг 24 тасида ғалаба қозонган (14 таси нокаут). 10 та жангда эса мағлубиятга учраганди (4 таси нокаут). Шаҳрам эса профессионал боксдаги дебютини 10 март куни нишонлаган ва ўшанда рақибини бир неча сония ичида нокаутга учратганди.

Аҳмадалиевнинг рақиби Жорж Руиз эса бунгача 14 та жанг ўтказган ва уларнинг 11 тасида (5 та нокаут) ғалаба қозонган. 3 та жангда эса (1 та нокаут) мағлубиятга учраган.​ Муроджон худди Шаҳрам каби 10 март куни проф рингда дебют қилган ва биринчи раунддаёқ нокаут эвазига ғалаба қозонганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бокс. Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев проф боксдаги 2-жангида ҳам ғалаба қозонди (видео)