22:07 / 04.05.2018
6 378

Осиё Кубоги - 2019 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон "F" гуруҳидан ўрин олди

Осиё Кубоги - 2019 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон "F" гуруҳидан ўрин олди
Бугун 4 май куни Дубайдаги "Armani Hotel" меҳмонхонасида Осиё Кубоги-2019 мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур маросимда ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа таклифига кўра Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳам иштирок этди.

Қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоалар билан бир гуруҳдан ўрин олди.

"А" гуруҳи
БАА
Тайланд
Баҳрайн
Ҳиндистон

"В" гуруҳи
Австралия
Сурия
Фаластин
Иордания

"С" гуруҳи
Жанубий Корея
Хитой
Қирғизистон
Филиппин

"D" гуруҳи
Эрон
Ироқ
Вьетнам
Яман

"Е" гуруҳи
Саудия Арабистони
Қатар
Ливан
КХДР

"F" гуруҳи
Япония
Ўзбекистон
Уммон
Туркманистон

Осиё Кубоги 2019 йилнинг 5 январидан 1 февралига қадар Бирлашган Араб Амирликларининг 4та шаҳрида бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё Кубоги - 2019 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон "F" гуруҳидан ўрин олди