
«Атлетико» ҳужумчиси Диего Коста ҳамда «Зальцбург» аъзоси Амаду Эдара Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзода сифатида кўрсатилган эди. Овоз бериш жараёни якунланиб, ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси маълум бўлди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайтига асосланиб Дарё хабар берди.
Унга кўра, «Атлетико» аъзоси Диего Коста Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди.
Маълумот учун номзод сифатида кўрсатилган иккала ўйинчи ҳам кеча ярим финал жавоб ўйинларида гол уришга эришди. Костанинг голи жамоасига ғалаба билан финал йўлланмасини тақдим этган бўлса, Амаду Эдара эса «Марсель»га қарши ўйиннинг қўшимча бўлимида майдондан четлатилди. Жамоаси эса финалга чиқа олмади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар