15:57 / 23.05.2018
3 677

Жаҳон чемпионати ҳакамларидан бири 25 йилдан бери чиқиндихонада ишлайди

Жаҳон чемпионати ҳакамларидан бири 25 йилдан бери чиқиндихонада ишлайди
ЖЧ-2018 мусобақасида ишлайдиган панамалик ҳакамлар бригадасининг бир аъзоси ғаройиб тарихга эга.

Бош ҳакамнинг ёрдамчиси Габриэль Виктория 25 йилдан бери кўчаларни чиқиндидан тозаламоқда, деб ёзади Кун нашри.

Гап шундаки, Панамада ҳакамларга фақат ҳар бир ишлаган ўйини учун пул тўланади. Габриэль сўзларига кўра, гонорарлар жуда кам ва унга кун кечириш қийин. Шунинг учун, у 1993 йилдан бери кўчаларни чиқиндидан тозалаш билан шуғулланяпти.

«Эрталаб соат 5.00да ишга чиқаман, кечқурун эса футбол майдонида шуғулланаман. Менга оғир эмас, ҳар иккала касб ҳам ёқади. Ҳамкасбларим билан муносабатларим яхши, биз ҳеч нарсадан нолимаймиз» - деди Габриэль.

Қизиғи шундаки, оғир иш шароити Викторияга ҳакамлик фаолиятида юқорига кўтарилишга ҳалал бермаяпти. У 2015 йилда ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида, 2016 йилда Америка Кубогида, 2017 йилда ўсмирлар ўртасидаги мундиалда ишлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жаҳон чемпионати ҳакамларидан бири 25 йилдан бери чиқиндихонада ишлайди