
Ўзбекистон терма жамоаси ва Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Виталий Денисов ёзда жамоасини тарк этади. 31 ёшли ўзбекистонлик футболчига ЦСКА ва «Краснодар» клублари даъвогарлик қилмоқда.
Футболчи янги жамоасига мутлақо текинга тушади — ёзда унинг темирйўлчилар билан тузган шартномаси якунига етади.
Маълумотларга кўра, «Краснодар» клуби Денисовга бир йилга узайтириш шарти билан икки йиллик шартнома таклиф этмоқда.
Денисов «Локомотив» таркибида 2013 йилдан бери ўйнаб келмоқда. У ушбу мавсумда РФПЛ доирасида 7 бор майдонга тушди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар