
Россия президенти Владимир Путиннинг фикрича, Испания терма жамоаси жаҳон чемпионати - 2018 фаворити саналади.
Бундан ташқари, Путиннинг хорижий ОАВ вакиллари билан учрашувда таъкидлашича, Россия мамлакат инфратузилмасини модернизация қилиш мақсадида, ҳамда футбол бўйича жаҳон биринчилигининг ўтказилиши бунга ёрдам беради.
«Биз бу жаҳон кубоги бутун дунё учун байрам бўлишини хоҳлаймиз, ҳамда менинг фикримча, бунга эришамиз», - дея Путин сўзларини келтиради Испаниянинг EFE агентлиги.
Жаҳон чемпионати Россиянинг 11 шаҳрида 14 июндан 15 июлга қадар бўлиб ўтади. Испания термаси B гуруҳида Португалия, Марокаш ва Эрон билан куч синашади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар