12:10 / 03.06.2018
4 435

Роналду бир шарт билан “Реал”да қолишга рози...

Роналду бир шарт билан “Реал”да қолишга рози...
“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду маоши 4 марта оширилса, Мадридда яна 3 йилга қолишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Corriere dello sport нашри хабар қилмоқда.

Футболчининг маоши 2021 ёзида тугайдиган амалдаги шартномасига кўра, йилига 21 млн еврони ташкил қилади.

Роналду ўз агенти Жорже Мендешдан агар унга йилига 80 млн евро тўланса, “Реал”да қолишга тайёрлигини клуб президенти Флорентино Пересга етказишни илтимос қилган. Шу билан бирга футболчи шартнома камида 3 йилга тузилишини истамоқда. Шу тариқа, футболчининг янги шартномаси клубга 240 млн еврога тушиши мумкин.

Аввалроқ Роналдуни сотиб олишга “ПСЖ” қизиқиш билдираётгани маълум қилинганди. Париж клуби футболчига йилига 45 млн евролик маош беришга тайёр.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду бир шарт билан “Реал”да қолишга рози...