3 296
Умид Аҳмаджонов Real Madrid Foundation Clinic дастурининг очилиш маросимида иштирок этди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва "Реал Мадрид" клуби академияси ўртасидаги келишувга асосан юртимизда Real Madrid Foundation Clinic дастурини ишга тушириш бўйича дастлабки ҳаракатлар бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Ана шу дастурга асосан пойтахтимизга “Қироллик клуби”нинг 3 нафар мураббийи — Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висенте ташриф буюришган.
Бугун “Бунёдкор” стадионида Real Madrid Foundation Clinic дастурининг очилиши бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, “Реал Мадрид” клуби мураббийлари ва бошқа мутассаддилар иштирок этишди.
Испаниялик мутахассислар ЎФА билан ҳамкорликда йўлга қўйилаётган ушбу дастур келажакда ўзбек футболига фойдаси тегишига ишончлари комил эканини таъкидлаб, бу борада қўлларидан келганча ёрдам беришга тайёр эканликларини айтиб ўтишди.
Очилиш маросими жажжи болакайлар учун ҳақиқий футбол байрамига айланиб кетганини таъкидлаб ўтиш зарур. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган қувноқ куй-қўшиқлар, турли шоу дастурлари йиғилганларга юқори кайфият бахш этди.
"Реал Мадрид" клуби мураббийлари юртимизда 16 июнь кунига амалий тадбирлар ўтказишади. Тадбирлар давомида болалар билан турли мастер класслар, назорат учрашувлари, “Summer cup” турнири ва бошқа мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади