03:44 / 21.06.2018
3 635

ЖЧ-2018. Диего Костанинг голи Испанияга Эрон устидан ғалаба олиб келди (видео)

ЖЧ-2018. Диего Костанинг голи Испанияга Эрон устидан ғалаба олиб келди (видео)
Жаҳон чемпионатининг «В» гуруҳидан ўрин олган Испания ва Эрон ўртасидаги учрашув якунига етди.

Карлес Кейруш шогирдлари бу баҳсда фаворитга қарши сенсация қайд эта олмади, аммо муносиб қаршилик кўрсатди.

Биринчи бўлимда эронликлар ўз дарвозалари дахлсизлигини таъминлашни уддалашди. Иккинчи бўлим ҳам ёмон ўтмаётган эди. Аммо биргина вазият испанларга устунлик тақдим этди. Рекошет ёрдамида Диего Коста ҳисобни очди.

Ушбу голни қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин.

Шундан сўнг Эрон ҳужумга дадил ўтди ва гол уриш учун бир нечта қулай вазиятларни содир этиш уддасидан ҳам чиқди. Аммо бу вазиятлар голга айлантирилмади.

«B» гуруҳи, 2-тур

Эрон – Испания 0:1

Гол:
Коста (54)

Эрон – Бейранванд, Пуралиганджи, Хоссейни, Резаян, Хаджсафи (Мохаммади, 69), Эззатоллахи, Эбрахими, Амири (Годдос, 86), Ансарифард (Джаханбахш, 74), Азмун, Тареми.

Испания – Де Хеа, Пике, Альба, Карвахаль, Рамос, Бускетс, Иньеста (Коке, 71), Иско, Васкес (Асенсио, 80), Сильва, Диего Коста (Родриго, 89).

Огоҳлантиришлар: Амири (79), Эбрахими (90).

Энди Эрон ҳаммасини сўнгги турда Португалия билан ўйинда ҳал қилади. Осиё жамоасини фақатгина ғалаба қониқтиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2018. Диего Костанинг голи Испанияга Эрон устидан ғалаба олиб келди (видео)