14:25 / 30.06.2018
1 928

Қозонни ким олади - Месси ёки Гризманн?

Қозонни ким олади - Месси ёки Гризманн?
Бугун, 30 июнь куни Татаристон маркази - Қозонда кечадиган Франция ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ЖЧ-2018 турнирининг илк чорак финалчиси аниқланади.

Бугун ниҳоят Месси ҳақиқий ўйинини намойиш этадими? Франция ҳам ниҳоят чемпионлик учун жиддий кураш бошлайдими? Ким кучли - Европа вице-чемпионими ёки Жанубий Американинг иккинчи жамоасими? Қуйида ушбу терма жамоаларнинг имкониятларини баҳолаймиз.

1/8 финалга йўл
Аргентина астойдил ўйнамоқда. Бу терма жамоа охирги турда Россия мундиали йўлланмасини қўлга киритган, Лионель Месси Эквадор дарвозасини 3 бор ишғол этиб, Хорхе Сампаоли ва бошқаларни жаҳон чемпионатига олиб чиққанди. Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида ҳам аргентиналиклар тушуниб бўлмайдиган ўйин кўрсатишди. Охирги турда яна Месси Нигерия дарвозасига гол урди (ҳа бу ҳал қилувчи гол бўлмади) ва Аргентина амаллаб плей-оффга йўл олди.

Французлар ўз мухлисларининг асаб толаларини ўзларида қолдирган. ЖЧ-2018 стартида икки ғалаба ва натижаси аҳамиятсиз учинчи турда Дания билан голсиз дуранг (бу ҳозирча турнирдаги ягона голсиз дуранг). Қайд этиш керакки, Франция термаси турнирдан олдин асосий фаворитлардан бири сифатида кўрилаётганди, агар бугун улар ўзларини чемпионлик учун асосий фаворитлардан деб ҳис қилишмаса, уларнинг бошига ҳам Германиянинг куни тушади.

Ёшликми ёки тажриба?

Фото: Спорт Экспресс
Карталар очилганда кўришимиз мумкинки, французларнинг кузирлари аргентиналикларникидан каттароқ. Францияда бутунлай ёшарган янги авлод - ҳужум чизиғи ёш юлдуз футболчилардан иборат. Австралияга қарши ўйинда Дешам Франция тарихидаги энг ёш таркибни майдонга туширди, футболчиларнинг ўртача ёши ўша ўйинда 24 ёшу 6 ойни ташкил этганди.

Аргентина эса аксинча, бу сафарги жаҳон чемпионатига ёши ўтган футболчилар таркиби билан келган - Нигерия билан ўйинга Аргентинанинг ўз тарихидаги энг қари таркиби туширилганди - 30 ёшу 189 кун. Лекин айтиш керакки, бу терма жамоа охирги дақиқаларда катта куч билан олдинга ташланишига ва ғалабани юлқиб олишига халал бера олмади. Чунки, бу ғалабага бўлган иштиёқ ҳаддан ташқари юқори эди, лекин Франция Нигерия эмас, французлар аргентиналикларни тезликда ҳам, дадилликда ҳам ва бардошлиликда ҳам ортда қолдириши мумкин. Лекин Месси бунга рози бўлармикин? Қолаверса, тажриба ҳам ўз сўзини айтиши мумкин - аргентиналиклар финалларга чиқишни қойиллатишади. Ҳа, лекин улар финалларда фақат мағлуб бўлиб келишмоқда.

Ҳимоя чизиқлари таққоси
Икки термани ҳам мустаҳкам ҳимояга эга деб айтиш қийин. Армани ва Ллорис тенгдош - 31 ёш. Аммо биринчиси ўз дебютини ЖЧ-2018 турнири учинчи турида амалга оширди, Ллорис эса Франция сардори ҳисобланади, у ўтган 10 йилдан ошиқ вақт давомида учранглилар сафида 100дан ошиқ ўйин ўтказган. Франция ҳимоя марказидаги Варан ва Юмтити эса бугунги кунда «Реал» ҳамда «Барселона»нинг ишончли қўрғонлари саналишади. Уларнинг иккиси ҳам аргентиналикларнинг ягона умиди - Мессига қарши қандай ўйнаш кераклигини жуда яхши билишади. Ўз навбатида, Сампаоли жамоасида ҳимоя марказида ҳаракат қилувчи Отаменди ва Рохо гуруҳ босқичида биттадан гол урганига қарамасдан, 3 ўйинда 5та гол ўтказилишига қаршилик қила олишмади. Улар Франциянинг фантастик учлиги - Гризман, Мбаппе ва Дембелега қарши туриши қийин бўлади.

Майдон марказидаги қарама-қаршилик

Икки жамоа ҳам рақиб жарима майдонига етиб бориши учун майдон марказидан ўтиб олиш керак бўлади. Икки жамоада ҳам топ-стопперлар бор - Канте ва Маскерано. Мессига тўп етказиб бериш вазифаси Нигерия билан ўйинда бўлгани каби Банегага юклатилган (у ҳам 30 ёшдан ошди). Иккинчи томонда эса пасларни Погба етказиб бериш билан шуғулланади, аргентиналикларга у узатган тўпларни тўсиш қийин бўлади.

Месси ва Роналду учрашуви
Тайёргарлик жараёнига исталган жиҳат таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, Аргентина термаси футболчилари жойлашган Қозондаги меҳмонхона рўпарасидаги деворга Роналдунинг граффитини ишлашган. Бу маҳаллий рассомларнинг иши. Шу тариқа, икки футболчининг учрашуви муддатидан олдинроқ рўй берди, уларнинг йўли турнир давомида ҳам кесишиши мумкин, бунинг учун Аргентина Францияни, Португалия Уругвайни енгиши талаб этилади, ўшанда Месси ва Роналду чорак финалда бир-бирига қарши туриши мумкин. Акс ҳолда, улар ҳазил постда айтилганидек Москвадан ватанларига қайтиб кетишда, аэропортда учрашишларига тўғри келади.

Бугун Қозонни ким олади, Мессими, Гризманн?

ФРАНЦИЯ – АРГЕНТИНА
30 июнь. Қозон. "Казань Арена" стадиони. 19.00 (Россия 1).
Ҳакамлар: ФАГАНИ. Мансури, Сокандан (барчаси – Эрон).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)