02:11 / 02.07.2018
3 405

Хорватия пенальтилар сериясида Данияни енгди ва чорак финалга йўл олди

Хорватия пенальтилар сериясида Данияни енгди ва чорак финалга йўл олди
ЖЧ-2018 мусобақаси 1/8 финалидан ўрин олган Хорватия ҳамда Дания терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. “Нижний Новгород” стадионида бўлиб ўтган баҳсда Хорватия термасининг қўли баланд келди.

Дания терма жамоаси ўйиннинг илк дақиқасидаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлди, Матиас Йоргенсенинг яқин масофадан берган зарбасини Субашич қайтаришда хатога йўл қўйди ва тўп дарвозадан жой олди.

Бироқ хорватлар бу голга тезда жавоб қайтаришга муваффақ бўлдилар, рақиб жарима майдони ичидаги тартибсизликдан унумли фойдаланган Марио Манжукич мувозанатни тиклашга эришди.

Учрашув юқори темпда бошланди ва биринчи бўлим худди шу кўринишда давом этди. Иккинчи бўлим эса биринчисига нисбатан сокинроқ руҳда ўтди ва жамоалар эҳтиёткор ўйин кўрсатишди. Учрашувнинг асосий вақти дуранг натижа билан тугади ва қўшимча таймлар белгиланди.

Тўртинчи бўлимда хорватияликлар ҳисобни очишлари мумкин эди, бироқ Лука Модричнинг пенальтидан берган зарбасини Каспер Шмейхель эгаллаб олди. Шу тариқа, барчаси пенальтилар сериясида аниқ бўладиган бўлди.

“Футбол лотореяси”да омад Хорватия термаси томонида бўлди.

Шу тариқа, хорватлар пенальтилар сериясида ғалабани қўлга киритган ҳолда чорак финалга йўл олдилар ва у ерда Россия билан куч синашадилар.

ЖЧ-2018
1/8 финал

Хорватия – Дания 1:1 (1:1, 0:0, 0:0, 0:0) (пен. 3:2)

Голлар:
0:1 – 1 Йоргенсен, 1:1 – 4 Манджукич.

Хорватия – Субашич, Ловрен, Стринич (Пиварич, 81), Врсалько, Вида, Модрич, Ракитич, Перишич (Крамарич, 97), Брозович (Ковачич, 71), Ребич, Манджукич (Бадель, 108).

Дания – Шмейхель, Кьер, Кристенсен (Шене, 46), Кнудсен, Йоргенсен, Дилэйни (Крон-Дели, 98), Эриксен, Дальсгор, Поульсен, Корнелиус (Йоргенсен, 66), Брэйтуэйт (Систо, 105).

Огоҳлантириш: Йоргенсен (115).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хорватия пенальтилар сериясида Данияни енгди ва чорак финалга йўл олди