date
views 3 592

Швеция термаси Швейцарияни мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди

Швеция термаси Швейцарияни мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди
ЖЧ-2018 мусобақаси 1/8 финалидан ўрин олган Швеция ҳамда Швейцария терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. “Санкт-Петербург Арена”да бўлиб ўтган баҳсда шведларнинг қўли баланд келди.

Ўйин тенг курашлар остида бошланди, бироқ шведларнинг ҳужумлари мазмунлироқ ва хавфлироқ бўлди. Иккинчи бўлим ҳам шундай тарзда бошланди ва бу тез орада ўз самарасини берди.

66-дақиқада Эмиль Форсбергнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвозадан жой олди. Бу гол ўйин тақдирини ҳал қилди ва Швеция чорак финалга йўл олди.

ЖЧ-2018
1/8 финал

Швеция – Швейцария 1:0 (0:0, 1:0)

Гол:
1:0 – 66 Форсберг.

Швеция – Ольсен, Люстиг (Крафт, 82), Линделеф, Гранквист, Аугустинссон, Классон, Свенссон, Экдаль, Форсберг (Ольссон, 82), Берг (Телин, 90), Тойвонен.

Швейцария – Зоммер, Ланг, Джуру, Аканджи, Родригес, Бехрами, Джака, Шакири, Джемаили (Сеферович, 73), Цубер (Эмболо, 73), Дрмич.

Огоҳлантиришлар: Люстиг (31), Бехрами (61), Джака (68).

Четлатиш: Ланг (90).

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Швеция термаси Швейцарияни мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди