
ЖЧ-2018 мусобақаси 1/8 финалидан ўрин олган Колумбия ҳамда Англия терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. «Открытие Арена»да бўлиб ўтган ўйинда инглизларнинг қўли баланд келди.
Биринчи бўлим Англия термасининг кичик устунлигида ўтди ва кескин ҳужумларга бой бўлмади. Танаффусгача дарвозалар олдида яққол голга тортадиган вазиятлар деярли содир этилмади.
Иккинччи бўлим эса анча кескин курашларга бой бўлди. 57–дақиқада Карлос Санчес ўз жарима майдони ичида Харри Кейнни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Натижада белгиланган пенальтини Кейннинг ўзи аниқ бажариб, жамоасини олдинга олиб чиқди.
Барчаси инглизларнинг ғалабаси томон кетаётган бир вақтда колумбияликлар ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда ҳисобни тенглаштиришга эришдилар: Йерри Мина бурчакдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллади ва мувозанатни тиклашга эришди.
Шу тариқа, ўйиннинг асосий қисмида дуранг натижа қайд этилди ва қўшимча бўлимлар белгиланди. Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармади ва барчаси пенальтилар сериясида ҳал қилинадиган бўлди. Футбол лотореясида омад Англияга кулиб боқди.
Англия ушбу ғалабадан сўнг чорак финалга йўл олди ва у ерда Швеция термаси билан куч синашади.
ЖЧ-2018
1/8 финал
Колумбия – Англия 1:1 (0:0, 1:1, 0:0, 0:0) (пен. 3:4)
Голлар: 0:1 – 57, пенальти Кейн, 1:1 – 90+4 Мина.
Колумбия – Оспина, Мина, Мохика, Арьяс (Сапата, 116), Санчес, Лерма (Бакка, 62), Санчес (Урибе, 79), Куадрадо, Барриос, Кинтеро (Муриэль, 88), Фалькао.
Англия – Пикфорд, Уокер (Рэшфорд, 113), Стоунз, Янг (Роуз, 102), Магуайр, Алли (Дайер, 81), Лингард, Стерлинг (Варди, 88), Хендерсон, Триппьер, Кейн.
Огоҳлантиришлар: Барриос (41), Арьяс (52), Санчес (54), Хендерсон (56), Фалькао (63), Бакка (64), Лингард (69), Куадрадо (118).
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар