Уч нафар профессионал боксчиларимиз эртага навбатдаги жангларини ўтказишади

  • 14 июль 2018, 22:55
  • 2 303
  • Спорт
  • Уч нафар профессионал боксчиларимиз эртага навбатдаги жангларини ўтказишади
    Эртага, 15 июнь куни тонгда бир йўла уч нафар профессионал боксчимиз Америка Қўшма Штатларида ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказадилар.

    Олимпия ўйинлари чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров мезбон боксчи Кевин Жонсонга қарши рингга кўтарилади. Таққослаш учун Фазлиддин шу кунгача проф рингда тўртта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (2 тасида нокаут). Унинг рақиби эса бешта жанг ўтказиб, барчасида рақибларини мағлуб этган (4 тасида нокаут).

    Жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинлари финалчиси Шаҳрам Ғиёсов мексикалик Даниэль Эчеверрияга қарши жанг ўтказади. Шаҳрам проф рингда 2 та жанг ўтказиб, уларнинг ҳар иккисида ғалаба қозонган (1та нокаут). Мексикалик боксчи эса 24 та жанг ўтказиб, уларнинг 19 тасида ғалаба қозонган (17 таси нокаут). 5 та жангда мағлубиятга учраган (2 таси нокаут).

    Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Аҳмадалиевга эса аргентиналик Луис Фернандо Молина рақиблик қилади. Аҳмадалиев бунгача икки маротаба жанг ўтказиб, уларнинг иккаласида ҳам рақибларини нокаут эвазига мағлубиятга учратган. Молина эса 12 та жанг ўтказган. Шу жангларнинг 7 тасида у рақибларини мағлуб этган (2 тасида нокаут). 4 та жангда эса имкониятни бой берган. Битта жангда дуранг қайд этган.

    Бугун ҳар уччала боксчимиз жанг олдидан вазн ўлчаш маросимларида иштирок этишди.

    Манба: www.olympic.uz

    » » Уч нафар профессионал боксчиларимиз эртага навбатдаги жангларини ўтказишади