22:25 / 18.07.2018
3 081

Шоҳжаҳон Эргашевнинг рақиби маълум бўлди (фото)

Шоҳжаҳон Эргашевнинг рақиби маълум бўлди (фото)
Енгилмас профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев жорий йилда WBA чемпионлик камарини қўлга киритгани ҳақида хабар берганмиз.

«Sports.uz» маълум қилишича, Шоҳжаҳон навбатдаги жангини 19 август куни Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ўтказади. Ўша куни у угандалик Жума Васвага қарши жангда «WBA International» камарини ҳимоя қилади.

Фото: «Sports.uz»
Угандалик 37 ёшли боксчи профессионал боксда 13та жанг ўтказган ва шуларнинг 10 тасида ғалаба қозонган. Васва ушбу ғалабаларининг 4 тасини рақибни техник нокаутга учратиш орқали қўлга киритган.

Шоҳжаҳон эса шу кунгача профессионал рингда 13та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Баҳсларнинг 12тасида эса у рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)