09:02 / 20.07.2018
3 416

Исроил Мадримов: «Осиё ўйинларида делегациямиз байроқдори бўлиш мен учун кутилмаган янгилик бўлди»

Исроил Мадримов: «Осиё ўйинларида делегациямиз байроқдори бўлиш мен учун кутилмаган янгилик бўлди»
Хабарингиз бор, Миллий олимпия қўмитаси бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Исроил Мадримовни Индонезияда бўлиб ўтадиган XVIII Осиё ўйинларида делегациямиз байроқдори сифатида эълон қилди.

-75кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган Исроил ушбу янгилик ўзи учун кутилмаган ҳушхабар бўлгани ҳақида гапириб ўтди.

«Бу ҳақда мураббийим интернет орқали ушбу хабар ҳаволасини юборганидан сўнг билдим. Мен учун кутилмаган янгилик бўлди. Жудаям хурсандман. Бу мен учун катта шараф. Албатта, ҳар бир профессионал спортчи қаторида мен ҳам мамлакатим байроқдори бўлишни орзу қилардим, аммо кутмагандим. Чунки, бизда истеъдодли спортчилар етарли. Ўзимга билдирилаётган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан. Қаттиқ тайёргарлик кўриб, Осиё ўйинлари чемпиони бўламан», – деди Исроил Мадримов Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва медиа департаментига берган интервьюсида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Исроил Мадримов: «Осиё ўйинларида делегациямиз байроқдори бўлиш мен учун кутилмаган янгилик бўлди»