10:24 / 28.07.2018
1 735

ЦСКА Россия Суперкубоги баҳсида «Локомотив»дан устун келди

ЦСКА Россия Суперкубоги баҳсида «Локомотив»дан устун келди
Россия Суперкубоги тўқнашувида Москванинг ЦСКА клуби ғалаба нашидасини суришди. Учрашув Нижный Новгород шаҳридаги шу номли стадионда бўлиб ўтди ва қўшимча дақиқаларда «ҳарбийлар» киритган гол эвазига ғалабани илиб кетишди.

ЦСКА таркибида ягона голни ярим ҳимоячи Хетаг Хосонов 106-дақиқада киритди. 113-дақиқада бош ҳакам Владислав Безбородов «Локомотив» ҳимоячисига қизил карточка кўрсатиб майдондан четлатди.

ЦСКА учун ушбу суперкубок тарихда еттинчиси бўлди. Клуб ушбу кўрсаткич бўйича рекордни ушлаб турибди. ЦСКА бундан аввал 2004, 2006, 2007, 2009, 2013 ва 2014 йиллари зафар қучган.

Локомотив – ЦСКА 0:1 (0:0, 0:0, 0:0)

Гол:
0:1 – 106 Хосонов.

Локомотив – Гильерме, Рыбус, Кверквелия, Чорлука (Идову, 90), Игнатьев, Фернандеш (Жемалетдинов, 70), Баринов, Миранчук, Миранчук, Денисов (Тарасов, 105), Эдер (Фарфан, 90).

ЦСКА – Акинфеев, Набабкин (Хосонов, 67), Чернов, Фернандес, Родриго Бекао, Дзагоев (Щенников, 13), Бистрович, Ефремов (Бийол, 81), Магнуссон, Витиньо (Жамалетдинов, 117), Чалов.

Огоҳлантиришлар: Бистрович (57), Чернов (66).

Четлатиш: Кверквелия (113).

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)