23:08 / 29.07.2018
3 076

«Локомотив» ўзида «Бунёдкор» устидан иродали ғалабани қўлга киритди

«Локомотив» ўзида «Бунёдкор» устидан иродали ғалабани қўлга киритди
PEPSI Суперлига 19-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашуви ўз якунига етди. "Локомотив" стадионида кечган ўйинда мезбонлар иродали ғалабани қўлга киритдилар.

Ўйин тенг курашлар остида бошланди ва икки жамоада ҳам бир қатор қулай имкониятлар юзага келди. 34-дақиқада Хуршид Ғиёсов рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва зарба беришда адашмади.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Сардор Мирзаев боши билан тўпни дарвозага йўллади ва учрашув ҳаками ушбу баҳсли вазиятда тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтди дея ҳисоблади ва голни қайд этди.

71-дақиқада мезбонлар стандарт вазиятдан унумли фойдаланишди. Анзур Исмоилов бурчак зарбасидан юзага келган тартибсизликдан унумли фойдаланиб дарвозани ишғол қилди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқасида Сардор Рашидов рақиб дарвозабонини алдаб ўтиб бўш дарвозани аниқ нишонга олди ва ўйинга нуқта қўйган голга муаллиф бўлди.

PEPSI Суперлига, 19-тур

“Локомотив” – “Бунёдкор” 3:1 (1:1, 2:0)

Голлар:
0:1 – 34 Ғиёсов, 1:1 – 45+1 Мирзаев, 2:1 – 70 Исмоилов, 3:1 – 90+1 Рашидов.

"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 7. Садриддин Абдуллаев, 10. Марат Бикмаев (14. Азизбек Амонов, 88), 11. Тимурхўжа Абдуҳолиқов (27. Сардор Рашидов, 66), 15. Сардор Мирзаев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Санжар Шоаҳмедов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (9. Икром Алибоев, 75), 33. Олег Зотеев, 55. Анзур Исмоилов.

"Бунёдкор": 25. Муроджон Зуҳуров, 2. Рустамжон Ашурматов, 4. Акрамжон Комилов, 5. Дилшод Жўраев, 11. Муроджон Тошматов, 18. Сардор Собирхўжаев, 20. Мирғиёс Сулаймонов, 30. Хуршид Ғиёсов, 44. Миржамол Қосимов (14. Миржаҳон Мираҳмадов, 70), 77. Азизбек Ҳайдаров (10. Абдулла Абдуллаев, 77), 99. Филипп Райевац (9. Шаҳзодбек Нурматов, 59).

Огоҳлантиришлар: Сулаймонов 23, Абдуллаев 38, Ашурматов 83.

Манба: www.uff.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Локомотив» ўзида «Бунёдкор» устидан иродали ғалабани қўлга киритди