06:00 / 30.07.2018
3 286

Нўъмон Ҳасанов: "Бугун ўйин курашларга бой тарзда бўлди"

Нўъмон Ҳасанов: "Бугун ўйин курашларга бой тарзда бўлди"
Суперлига 19-тур ўрин олган “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Нўъмон Ҳасанов ва Қувондиқ Рўзиев қатнашишди.

Нўъмон Ҳасанов: Бугун ўйин курашларга бой тарзда бўлди. Анча асабий ўйин бўлди. Агар бироз эҳтиросларга берилган бўлсак узр сўрайман. Футболчиларимизга катта раҳмат, улар майдонда борларини бериб ўйнашди. Учта ҳужумчи билан ўйинни бошладик. Биринчи бўлимда омадимиз келмади. Тўп бир неча марта устунга тегди. Кейин жаримадан тўп ўтказиб юбордик. Лекин барибир ўз мақсадимизга эришдик. Ғалабада мухлисларнинг ҳиссаси ҳам катта бўлди. Уларга чуқур миннатдорлигимни билдираман.

Жавоҳир Сидиқовда кичик жароҳат бор эди. Шунинг учун уни асраш мақсадида захирада қолдиргандим. Аммо уни майдонга туширишга мажбур бўлдик.

Тартиб-интизом бўйича жиддий иш олиб борамиз. Биз бежизга ўтган йили фейр-плей совринини олмагандик. Бу мавсум чемпионат Суперлигага айлангач ўйинлар шиддати ошди ҳамда кўп ўйинлар асабий тарзда ўтмоқда.

Қувондиқ Рўзиев:
- Учрашув қийин кечди. Ҳар бир очко учун кураш кечмоқда. Бугунги ғалабадан кейин олтиликка кириш имкониятимиз ошди. “Насаф”даги омадсиз ўйиндан кейин бугун ғалаба қозонишимиз керак эди. Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Рақиб дарвозасига урган голимни онамга бағишлайман. Бугун онамни туғилган кунлари. Онажон – мен сизни яхши кўраман!

Манба: kokand1912.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нўъмон Ҳасанов: "Бугун ўйин курашларга бой тарзда бўлди"