13:31 / 01.08.2018
2 135

«Тоттенхэм» клуби «Милан»ни кичик ҳисобда енгди

«Тоттенхэм» клуби «Милан»ни кичик ҳисобда енгди
International Champions Cup мусобақасидан ўрин олган «Тоттенхэм» – «Милан» учрашуви ўз ниҳоясига етди. АҚШнинг Миннеаполис шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда инглизлар кичик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Иккинчи бўлим дебютида Жорж-Кевин Н'Куду лондонликларни олдинга олиб чиқди ва бу гол ўйин тақдирини ҳал қилиб берди.

Шу тариқа, миланликлар мусобақадаги иккинчи мағлубиятни тан олишга мажбур бўлдилар. «Тоттенхэм» эса иккинчи ўйин деганда илк ғалабасини қўлга киритди.

International Champions Cup
АҚШ

Тоттенхэм (Англия) – Милан (Италия) 1:0 (0:0, 1:0)

Гол:
1:0 – 47 Нкуду.

Тоттенхэм – Ворм (Гассанига, 46), Эйома, Санчес (Картер-Викерс, 90), Уокер-Питерс, Эймос, Марш (Орье, 77), Георгиу (Дэвис, 77), Лукас Моура (Эриксен, 63), Скипп, Нкуду, Льоренте (Сон Хын Мин, 63).

Милан – Рейна (Доннарумма, 46), Мусаккьо, Калабрия, Абате (Антонелли, 69), Романьоли, Чалханоглу (Маури, 78), Локателли, Сусо (Халилович, 46), Кессиэ, Борини (Калинич, 70), Кутроне (Тсаджут, 78).

Огоҳлантиришлар: Эйома (53), Маури (81), Кессиэ (84).

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)