06:30 / 02.08.2018
3 092

Ҳамиджон Актамов: "Дарвозабоннинг хатолари қимматга тушди"

Ҳамиджон Актамов: "Дарвозабоннинг хатолари қимматга тушди"
Pepsi Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган АГМК – “Қизилқум” (3:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб навоийликлар устози Ҳамиджон Актамов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди. Бу ҳақда "Қизилқум" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Биринчи бўлимнинг биринчи ярмида дарвозабонимиз иккита қўпол хатога йўл қўйди ва мезбонлар бундан усталик билан фойдаланишди. Йирик мағлубиятга лойиқ эмасдик. Гол уриш учун вазиятлар яратдик. Лекин ундан фойдалана олмадик.

Кетма-кет иккинчи учрашувда асосий дарвозабонимиз хизматларидан фойдалана олмаяпмиз. Бу якунда бизга қимматга тушаяпти. “Дарвозабон –ярим жамоа” деб бекорга айтилмаган. Йигитлар ҳаракат қилишди. Футболчиларимизга эътирозим йўқ.

Ўйин бошидаги иккита голдан кейин руҳан қийин ҳолатга тушиб қолдик. Иккинчи бўлимда ташаббусни ўз қўлимизга олишга уриндик, аммо голга келганда бу иш амалга ошмади", - деб айтиб ўтди Актамов.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳамиджон Актамов: "Дарвозабоннинг хатолари қимматга тушди"