09:30 / 03.08.2018
2 406

Улуғбек Бақоев: "Йигитларга раҳмат"

Улуғбек Бақоев: "Йигитларга раҳмат"
Pepsi Суперлига 20-турдан ўрин олган “Бухоро”- “Металлург” учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўйин борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун оғир ва қизиқарли ўйин бўлди. Турнир жадвали бўйича ҳамда руҳий жиҳатдан қийин вазиятларда эдик. Бугун бекободликлар ҳам ёмон ўйин кўрсатишмади чунки улар ҳам кучли жамоалар сарасига киради. Шундай бўлсада йигитлар майдонда кучини кўрсатиб, астойдил ҳаракат қилди. Бугунги ғалаба ва ўйин учун йигитларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Металлург жамоасига келгуси ўйинларида омад тилайман", - деди Улуғбек Бақоев.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)