00:08 / 05.08.2018
4 795

Эктор Купер ҳақида жаҳонга машҳур ахборот агентликлари хабар беришмоқда

Эктор Купер ҳақида жаҳонга машҳур ахборот агентликлари хабар беришмоқда
Ўзбекистон миллий терма жамоасига жаҳонга машҳур мутахассиснинг келаётгани хақида дунёнинг кўплаб машҳур оммавий ахборот воситалари хабар беришда давом этмоқда. Улар Эктор Купер ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси хақида бир қатор маълумотларни чоп этиб, ўз тахминларини илгари суришяпти.

Испаниянинг энг нуфузли нашрларидан бири AS.com “Former Egypt coach Héctor Cúper named as Uzbekistan’s new manager” “Мисрнинг собиқ бош мураббийи Эктор Купер Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи деб эълон қилинди” номли мақоласини чоп этди. Мақолада Эктор Купер Миср давлатини 28 йил деганда жаҳон чемпионатига олиб чиққани, Тошкент шаҳрига 6 август куни учиб келиши ҳамда клублардаги фаолияти ҳақида бир қатор қизиқарли маълумотлар берилган.

Бутун дунёда етакчи ўринлардан бирида турган euronews.com ахборот агентлиги “Hector Cuper nuovo ct dell'Uzbekistan” “Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи – Эктор Купер” номли мақолани ўз саҳифасига жойлаштирди. Ушбу мақолада мураббийнинг Италиянинг “Интер” жамоаси билан эришилган ижобий натижалар, Миср терма жамоасининг ажойиб тарзда жаҳон чемпионатига қайтиши ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти Умид Аҳмаджоновнинг мураббий ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашилган.

Италиянинг машҳур медиагиганти mediaset.it ҳам “Hector Cuper nuovo ct dell'Uzbekistan” деб номланган euronews.comнинг мақоласини ўз саҳифасида чоп этган.

Манба: www.ufa.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эктор Купер ҳақида жаҳонга машҳур ахборот агентликлари хабар беришмоқда