12:22 / 08.08.2018
3 401

Асенсио ва Бэйл «Реал»га «Рома» устидан ғалаба келтирди

Асенсио ва Бэйл «Реал»га «Рома» устидан ғалаба келтирди
Фото: «Реал Мадрид»
Ҳозиргина Халқаро чемпионлар кубоги доирасида яна бир учрашув ниҳоясига етди.

Унда Мадриднинг «Реал» жамоаси Римнинг «Рома»сига қарши кураш олиб борди. Ўйинда ҳисоб 2-дақиқадаёқ очилди. Гарет Бэйлнинг заргарона пасидан кейин Марко Асенсио «бўрилар» дарвозабони Робин Ольсенни ожиз қолдирди. 15-дақиқада эса Дани Карвахалнинг узатмасини Бэйлнинг ўзи голга айлантирди. «Рома» эса 83-дақиқада Кевин Стротманнинг голи сабаб ҳисобни қисқартиришга эришди.

Шу тариқа «Реал» «Ювентус»дан кейин «Рома»ни ҳам мағлуб этишга эришди.

Халқаро чемпионлар кубоги

8 август, чоршанба

«Реал Мадрид» — «Рома» 2:1
Голлар:
1:0 – 2 Асенсио, 2:0 – 15 Бэйл, 2:1 – 83 Стротман.

«Реал Мадрид»: Навас, Рамос (Хавьер Санчес, 46), Регилон (Леон, 71), Карвахаль (Серхио Лопес, 71), Начо (де Томас, 82), Иско (Валверде, 56), Кроос (Льоренте, 46), Асенсио (Винисиус, 57), Себальос (Эдегор, 71), Бэйл (Васкес, 56), Бензема (Майорал, 57).

«Рома»: Ольсен (Миранте, 46), Маркано (Жезус, 63), Фасио (Манолас, 46), Коларов (Сантон, 71), Флоренци (Карсдорп, 63), Пасторе (Стротман, 63), де Росси (Гоналон, 46), Ал-Шаарави (Шик, 46), Кристанте (Пеллегрини, 46), Peroтти (Клюйверт, 46), Жеко (Чорич, 72).

Огоҳлантириш: Себальос (50)

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Асенсио ва Бэйл «Реал»га «Рома» устидан ғалаба келтирди