00:07 / 10.08.2018
3 909

ЕЧЛ 2017/18 мавсумнинг энг яхши футболчисига номзодлар рўйхати

ЕЧЛ 2017/18 мавсумнинг энг яхши футболчисига номзодлар рўйхати
ЕЧЛ 201/18 мавсумнинг ўз чизиқлари бўйича энг яхши футболчи совринига даъвогарлар рўйхати эълон қилинди. Уларни қуйида танишиб чиқишингиз мумкин бўлади.

Дарвозабонлар: Алиссон («Рома», ҳозирда «Ливерпуль»), Жанлуижи Буффон («Ювентус», ҳозирда «Пари Сен-Жермен»), Кейлор Навас («Реал»).

Ҳимоячилар: Марсело («Реал»), Серхио Рамос («Реал»), Рафаэль Варан («Реал»).

Ярим ҳимоячилар: Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»), Тони Кроос («Реал»), Лука Модрич («Реал»).

Ҳужумчилар: Лионель Месси («Барселона»), Криштиану Роналду («Реал», ҳозирда «Ювентус»), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»).

Бу совринлар ҳақида

Ушбу совринлар ўтган йилдан бошлаб, ҳар бир чизиқнинг энг яхши футболчисига топширилади. Шу жумладан энг яхши ўйинчи ва энг яхши аёл футболчи соврини 30 август куни Монако шаҳрида ЕЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимида топширилади.

Номзодларни танлаш

Ҳайъат кенгашига ЕЧЛ 2017/18 гуруҳ босқичида иштирок этган 32 та клуб иштирок этган мураббийлар ва УЕФА қўмитасига аъзо давлатлардан 55 та спорт журналистлар иштирок этади. Журналистларни Европа спорт нашрлари ассоциацияси танлаб олган. Мураббийлар ўзининг жамоасидаги футболчига овоз бера олмайди.

Ўтган мавсум ғолиблари

Дарвозабон:
Жанлуижи Буффон («Ювентус»)
Ҳимоячи: Серхио Рамос («Реал»)
Ярим ҳимоячи: Лука Модрич («Реал»)
Ҳужумчи: Роналду («Реал»).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ 2017/18 мавсумнинг энг яхши футболчисига номзодлар рўйхати