
УЕФА ўзининг расмий сайтида Европанинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси учун номзод уч нафар ўйинининг номларини эълон қилди.
Номзодлар қаторига «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич, унинг собиқ жамоадоши, ҳозирда «Ювентус» аъзоси Криштиану Роналду ва «Ливерпуль»дан Муҳаммад Салоҳ ўрин олишган.
Ушбу соврин ўз эгасига 30 август куни Чемпионлари лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимида топширилади.
Ўтган мавсум «Реал» клубида Модрич ва Роналду Испания чемпионатида учинчи ўринни эгаллашди ва учинчи маротаба кетма-кет ЕЧЛда ғолиб бўлишди. «Ливерпуль» эса Англия чемпионатини 4-ўринда якунлаб ЕЧЛ финалига қадар етиб борди.
Манба: www.uff.uz “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.