date
views 5 686

“Пахтакор” стадиони лойиҳасининг нархи ёхуд Алишер Усмонов клубга сармоя киритди

“Пахтакор” стадиони лойиҳасининг нархи ёхуд Алишер Усмонов клубга сармоя киритди
Хабарингиз бор, Тошкентнинг “Пахтакор” клубига янги стадион қурилиши борасида олдинроқ маълум қилгандик.

“O`zbekiston24” телеканалида “Пахтакор” клубига оид лавҳа тақдим этилди. Унда “шерлар”нинг янги стадиони ва Алишер Усмонов клубга сармоя киритгани борасида маълумотлар бор.

Маълум бўлишича, Алишер Усмонов “Пахтакор” клубига 20 миллион АҚШ доллар миқдорида сармоя киритган. “Пахтакор” стадионининг ҳозирги ўрнида янги арена қурилади. Яқин вақтлар ичида янги, замонавий, барча қулайликларга эга бўлган ФИФА талаблари асосида лойиҳа қиймати 100 миллион АҚШ долларга тенг стадион қурилиши режалаштирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Пахтакор” стадиони лойиҳасининг нархи ёхуд Алишер Усмонов клубга сармоя киритди