17:23 / 23.08.2018
4 336

Эртага Муроджон Аҳмадалиев илк камари учун рингга чиқади

Эртага Муроджон Аҳмадалиев илк камари учун рингга чиқади
Профессионал боксдаги фаолиятини давом эттираётган Муроджон Аҳмадалиев Тошкент вақти билан эртага, 24 август куни навбатдаги жангини ўтказади. Унда Аҳмадалиевга Роман Контрерас рақиблик қилади.

Шу муносабат билан бугун тарозидан ўтиш маросими бўлиб ўтди. Унда иккала спортчи ҳам иштирок этди.

Муроджон Аҳмадалиевнинг KUN.UZ мухбирига берган маълумотига кўра, у мазкур жанг учун 5,6 кг вазн ташлашига тўғри келган. Вазн ўлчаш маросимида у 55,33 кг тош босган.

Эслатиб ўтамиз, Аҳмадалиев эртага бўлиб ўтадиган жангда WBA ҳудудий чемпионлик камари учун рингга чиқади. Бу унинг илк камар учун жанги бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эртага Муроджон Аҳмадалиев илк камари учун рингга чиқади