Ўзбекистон бокс жамоаси етакчиси, Рио Олимпиадаси чемпиони, Осиё чемпиони ва Осиё ўйинлари кумуш медали совриндори Ҳасанбой Дўсматов финал жангидан кейин «Kun.uz» мухбирига интервью берди.
У финалдаги рақиби ва келажак режалари ҳақидаги фикрларни билдириб ўтган.
«Ўзбекистон халқини мустақиллик байрамининг 27 йиллиги билан табриклайман. Турнирда барчамиз бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Бугун олган кумуш медалимни Токио Олимпиадасида олтин медалга айлантиришга ваъда бераман.
Амит билан аввал икки марта жанг қилганман, 2017 йили Осиё чемпионатида ва жаҳон чемпионатида. Икки сафар ҳам ютгандим. У ўз устида ишлагани кўриниб турибди.
Мен бу мусобақага келишдан олдин 56 кг вазн тоифасини 49 кг вазнга туширдим. Бу анча қийин бўлди. Энди 52 килограммгача бўлган вазнда иштирок этмоқчиман. Келажакда мусобақаларда 10 вазн тоифасида эмас, 8 вазн тоифасида баҳслар ўтказилиши мумкин. Бу ҳолда бошқалар ҳам вазнини ўзгартиради», деган Ҳасанбой Дўсматов.
Маълумот учун, айни вақтда Ўзбекистон жамоаси шарафини -52 кг вазн тоифасида Жасурбек Латипов ҳимоя қилади. У Осиё ўйинлари финалида ғолиб чиқиб, олтин медални қўлга киритди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Ҳасанбой Дўсматов «эски таниши»га ютқазиб, Осиё чемпионатини тарк этди (видео)

Осиё ўйинлари. Ҳасанбой Дўсматов финалда ютқазди

Осиё ўйинлари. Ҳасанбой Дўсматов ярим финалда

Осиё ўйинлари. Ҳасанбой Дўсматов ишончли ғалаба билан бошлади

Ҳасанбой Дўсматов реванш олди

Ҳасанбой Дўсматов янги вазн тоифасида ҳам чемпион бўлди