
Ўзбекистон – Сурия ўртоқлик учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманининг иккинчи қисмига Сурия терма жамоаси бош мураббийи Бернд Штанге футболчи Умар ал Сома билан анжуманга ташриф буюрди.
Бернд Штанге: "Ўзбекистон билан ўйин Суриянинг навбатдаги расмий ўйинларига яъни ФИФА ва ОФК томонидан ташкил этиладиган мусобақалар учун тайёргарлик вазифасини ўтайди ва бу ўйин биз учун жуда ҳам муҳим.
Биз Ўзбекистон билан ўйинга асосан легионерларни таклиф этдик. Биз кеча тўлиқ таркибда йиғилишга улгурдик ва дастлабки машғулотни Пахтакор стадионида ўтказдик.
Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун кенг кўламдаги ишлар амалга оширилаётганини ўз кўзим билан кўрдим ва бу ҳали жаҳон миқёсида ўз мевасини бериши аниқ.
Олдинги даврданоқ ўзбек футболи ривожига тамал тоши тўғри қўйилган ва ривожланиш стратегияси ҳам тўғри йўлда деб ҳисоблайман. Бунга Пахтакор жамоасининг тарихи ҳам яққол мисол бўла олади".
Умар ал Сома:" Маълум вақт терма жамоа ўйинида қатнашмадим ва яна таклиф олганимдан сўнг улар билан биргаман. Сурия терма жамоасини олдинда кутиб турган барча мусобақаларда ижобий натижалар қайд этишни истаймиз".
Манба: www.ufa.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар