12:50 / 06.09.2018
3 580

Роналду «Ювентус» машғулотига кўзи кўкарган ҳолда келди (фото)

Роналду «Ювентус» машғулотига кўзи кўкарган ҳолда келди (фото)
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду машғулотга кўзи кўкарган ҳолда келди.

Футболчи терма жамоаларга чақирилмаган бошқа футболчилар билан ўтказилган машғулотларда иштирок этди.

«Ювентус» клубининг машғулот ҳақидаги фотоҳисоботида «Олтин тўп»нинг 5 карра соҳиби кўзи кўкарган ҳолда шуғулланганини кўриш мумкин. Бунинг сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.

Катта эҳтимол билан у А Серия 3-туридан ўрин олган «Парма»га (2:1) қарши баҳсда юзидан зарба еган бўлиши мумкин.

Роналду Португалия терма жамоасининг сентябрь ойидаги ўйинларига чақирилмаган. Португалия миллий терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш Криштианунинг таркибга жалб этилмаганини у туринликлар клубига мослашиш жараёнини ўтаётгани билан изоҳлаган.

Португалия 6 сентябрь куни Хорватияга қарши, 10 сентябрь куни Миллатлар лигаси доирасида Италияга қарши ўйинлар ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)