16:55 / 17.09.2018
2 822

Бэйл қайси саволга жавоб беришни хоҳламади?

Бэйл қайси саволга жавоб беришни хоҳламади?
Мадриднинг "Реал" клуби вингери Гарет Бэйл Хулен Лопетеги жамоанинг собиқ устози Зинедин Зидандан яхшими деган саволга жавоб беришни истамади.

“Лопетегининг инглизча гапира олиши менга ёрдам беради. Албатта, мен испан тилини ҳам тушунаман, бироқ машғулотлар пайтидаги айрим керакли сўзларни тушунолмай қоламан. Лопетеги Зидандан яхшироқми? Мен ушбу саволга жавоб беришни хоҳламайман”, - дейди уэльслик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Бэйл Зидан билан хайрлашмаган “Реал”нинг ягона футболчиси бўлган эди. Боиси, франциялик мутахассис уни аксарият ҳолларда заҳирада қолдирар эди. Бунинг ортидан эса футболчи ва мураббий ўртасида можаро келиб чиққанди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)