09:57 / 18.09.2018
3 596

Осиё Чемпионлар Лигасида дастлабки яримфиналчилар аниқланди

Осиё Чемпионлар Лигасида дастлабки яримфиналчилар аниқланди
Осиё Чемпионлар Лигаси Ғарбий ҳудудида 1/4 финалнинг жавоб баҳслари ўтказилди.

Эроннинг «Персеполис» клуби ўз майдонида Қатарнинг «Ад-Духаил» клубини қабул қилиб, 3:1 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритди. Дастлабки ўйинда 0:1 ҳисоби қайд этилгани боис, эронликлар яримфиналга йўл олишди.

Қатарнинг «Ас-Садд» клуби Эроннинг «Истиқлол»ини қабул қилиб, 2:2 ҳисобидаги дурангни қайд этди. Дастлабки ўйинда қатарликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонгани боис, улар яримфиналга йўл олишди.

Энди «Ас-Садд» кейинги босқичда Эроннинг яна бир клуби «Персеполис» билан беллашади.

ОЧЛ, 1/4 финал, жавоб баҳслари
Ғарбий ҳудуд

17 сентябрь
Персеполис (Эрон) - Ад-Духаил (Қатар) - 3:1
Голлар:
Ҳусайний (57), Ал-Бурайк (76 автогол), Менша (78) - Будиаф (33)
Дастлабки ўйин: 0:1

Ас-Садд (Қатар) - Истиқлол (Эрон) - 2:2
Голлар:
Афиф (27), Бунеджаҳ (90+2 пен) - Бақирий (32), Табризий (49)
Четлатиш: Чашмий (50, Истиқлол)
Дастлабки ўйин: 3:1

Шарқий ҳудуд:
18 сентябрь
Тяньцзин Цюанзян (Хитой) - Кашима Антлерс (Япония)
Дастлабки ўйин: 0:2

19 сентябрь
Сувон Самсунг Блюуингз (Жанубий Корея) - Чонбук Моторс (Жанубий Корея)
Дастлабки ўйин: 3:0

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё Чемпионлар Лигасида дастлабки яримфиналчилар аниқланди