УЕФА «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга нисбатан Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи биринчи тури доирасида «Валенсия»га қарши ўйиндаги ҳолат бўйича иш очди. Бу ҳақда Kun.uz хабар тарқатмоқда.
Португалиялик форвардга нисбатан иш 27 сентябрь куни Назорат, этика ва ахлоқ бўйича бошқарма томонидан кўриб чиқилади. Футболчи ўйинда олинган қизил карточкаси туфайли Чемпионлар лигасининг кейинги турида 2 октябрь куни «Янг Бойз»га қарши ўйинни автоматик равишда ўтказиб юборади, аммо унинг дисквалификацияси муддати узайтирилиши мумкин.
19 сентябрь кунги ўйинда Роналду «Валенсия» ҳимоячиси Жейсон Мурильо билан юзага келган вазиятда қизил карточка олиб, майдонни тарк этганди. Ўйин ҳаками Феликс Брих Роналду Мурильонинг юзига қасддан урган, деб топди ва у майдонни кўзда ёш билан тарк этди.
Бу 33 ёшли футболчи учун Чемпионлар лигасидаги илк қизил карточка бўлди.
Камчилик бўлиб қолганига қарамасдан «Ювентус» «Валенсия» устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Икки голни ҳам хавбек Миралем Пьянич пенальтидан урди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди