16:25 / 26.09.2018
3 373

Диёр Имомхўжаев: "Нима учун Мўминжонов "пул тўлайман, пулини бераман" деган гапларни айтиши керак?"

Диёр Имомхўжаев: "Нима учун Мўминжонов "пул тўлайман, пулини бераман" деган гапларни айтиши керак?"
"Навбаҳор" устози Илҳом Мўминжонов Рўзимбой Аҳмедов масаласига жавоб қайтарипти.

Биринчи чиқишдан кўра анча маданият билан жавоб қайтарилган.

Фақат битта масалага ҳалигача тушунмайман. Нима учун мураббий "пул тўлайман, пулини бераман" деган гапларни айтиши керак? Бунинг учун клубда бошқа масъул одамлар йўқми?

"Навбаҳор"да чемпионлик учун реал имконият бор. Бундай вақтларда клубга ортдан зарба беришни истайдиганлар кўп бўлади ва бу нормал ҳолат. Осон эмас бу майдон ичра турмоқ дегани шу. Де факто мураббий яхши ишлаяпти (натижада). Амалда қандай экани албатта клуб раҳбарияти томонидан ўрганилиши керак (бироқ Мўминжоновнинг айтишича раҳбарият билан муносабати яхши эмас, фақатгина ҳокимбува уни қўллаб турган экан).

Умид қиламанки, клуб ва футболчилар бу каби ишларга чалғиб қолмайди. Футболчи ўйнаши, мураббий ишлаши керак. Қолган масалалар ўйиндан ташқари ҳолатда ҳал бўлаверади, - деб ёзади ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.

Манба: championat.asia
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)