date
views 3 996

Ўзбекистонда профессонал хоккей клуби ташкил этилади ва у МХЛда қатнашади

Ўзбекистонда профессонал хоккей клуби ташкил этилади ва у МХЛда қатнашади
Ўзбекистонда профессионал хоккей клуби ташкил этилади. Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, ушбу клуб яқин келажакда МХЛда (Минтақавий хоккей лигаси) иштирок этиши режалаштирилган.

Хабарингиз бор, айни вақтда пойтахтимизда "Хумо" муз саройи қурилмоқда. Ушбу сарой қурилиши якунига етгандан сўнг профессионал хоккей клуби ўз фаолиятини бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 17 декабрь санасида Ўзбекистон хоккей федерацияси ташкил этилган эди. Айни вақтда юртимизда "Хумо" ва "Бинокор" ёшлар клублари фаолият олиб бормоқда.

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонда профессонал хоккей клуби ташкил этилади ва у МХЛда қатнашади