20:05 / 30.09.2018
3 279

Моуриньо келаси ҳафта МЮни тарк этиши мумкин

Моуриньо келаси ҳафта МЮни тарк этиши мумкин
“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо яқин вақт ичида ўз лавозимини тарк этиши мумкин.

Daily Mail нашрининг тарқатган хабарига МЮ португалиялик мутахассиснинг истеъфога чиқарилишини муҳокама қилишмоқда. Бу кейинги ҳафта юз бериши мумкин.

Манбада ёзилишча, МЮ раҳбариятининг бу қарорга келишига жамоада мураббий ва бир қанча ўйинчиларнинг муносабатлари яхши эмаслиги ҳамда омадсиз мавсум старти сабаб бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” Англия чемпоинати сўнгги турида “Вест Хэм”га (1:3) имкониятни бой берди ва 7 ўйиндан сўнг 9-ўринни банд этиб турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Моуриньо келаси ҳафта МЮни тарк этиши мумкин