
"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти тез орада жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньони ўз лавозимидан озод этади. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра жамоа раҳбарияти футболчилар билан можароларга сабаб бўлаётган португалиялик мутахассисни қайд этиладиган натижалардан қатъий назар ишдан бўшатмоқчи.
Сўнгги маълумотларга қараганда бугун “Ньюкасл”га қарши бўлиб ўтадиган баҳс Моуриньо учун МЮ бошқарувидаги сўнгги учрашув бўлади. У бугуннинг ўзидаёқ истеъфога чиқарилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 