10:44 / 09.10.2018
3 214

Параосиё ўйинлари. Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 21 тага етди

Параосиё ўйинлари. Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 21 тага етди
Индонезиянинг Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинларининг иккинчи кунги мусобақалари ниҳоясига етди. Бугун спортчиларимиз енгил атлетика, дзюдо, ўқ отиш, пауэрлифтинг ва сузиш бўйича мусобақаларда иштирок этишди.

Куннинг сўнгги медалини терма жамоамизга 200 метрга югуриш баҳсларида Дониёр Аҳмедов тақдим этди. Ҳамюртимиз 22,79 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва олтин медалга эга чиқди.

Иккинчи кун якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 21тага етди. Уларнинг 13таси олтин медаль бўлса, кумуш медаллар сони 5тани ташкил этади. Бронзаларимиз сони эса 3та. Терма жамоамиз медаллар сифати бўйича рейтингда учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Мусобақа 13 октябрга қадар давом этади.

Манба: www.olympic.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Параосиё ўйинлари. Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 21 тага етди