20:50 / 12.10.2018
3 372

Ўзбекистон - КХДР. Учрашувни бошқарадиган ҳакамлар маълум

Ўзбекистон - КХДР. Учрашувни бошқарадиган ҳакамлар маълум
13 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси КХДР билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Ушбу учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум бўлди. Унга кўра, КХДРга қарши баҳсни қирғизистонлик Дмитрий Машенцев бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Баҳодир Қўчқоров ва Исмоил Толибжонов ёрдам беради. Захира ҳаками ўзбекистонлик Жасур Мухторов бўлади.

Эслатиб ўтамиз, қирғизистонлик ҳакамлар бригадаси 11 сентябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон - Эрон учрашувида ҳам ишлашган эди.

Ўзбекистон - КХДР
13 октябрь. "Миллий" стадиони. 19:00

Ҳакамлар: Дмитрий Машенцев, Баҳодир Қўчқоров, Исмоил Толибжонов (учаласи Қирғизистон). Жасур Мухторов (Ўзбекистон)

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон - КХДР. Учрашувни бошқарадиган ҳакамлар маълум