00:30 / 15.10.2018
2 985

Нурмагомедов ярим йилга дисквалификация қилиниши ва жаримага тортилиши мумкин

Нурмагомедов ярим йилга дисквалификация қилиниши ва жаримага тортилиши мумкин
UFC жангчиси Хабиб Нурмагомедовга нисбатан 6 ойлик дисквалификация ҳамда 350 минг доллар миқдорида жарима қўлланиши мумкин. Бу ҳақда ТАСС агентлиги жангчининг отаси Абдулманноп Нурмагомедовга асосланган ҳолда хабар тарқатган.

«Биз санкциялар кутмоқдамиз. Менимча дисквалификация муддати 4 ойдан 6 ойгача бўлади. Унга белгиланган гонорар музлатилган, қолаверса, 350 минг долларлик жарима қўлланиши мумкин. Бизда менежмент бор, юристлар, мутахассислар бор, вазиятни мулоҳаза қилиб кўрамиз», деган у.

7 октябрга ўтар кечаси Нурмагомедов енгил вазндаги UFC чемпиони камарини ҳимоя қилиш учун ирландиялик собиқ чемпион Конор Макгрегорга қарши жанг қилди. Жангнинг 4-раундида у рақибни бўғиш услуби билан таслим этди. Шундан кейин Нурмагомедов ўзини тутиб тура олмади ва октагондан чиқиб, Макгрегорнинг тарафдорларига ҳужум қилди. Унинг тарафдорлари эса октагон ичида қолган Макгрегорга ташланишди.

Айни вақтда жанг ўтган Невада штати спорт комиссияси жанг учун россиялик спортчига ваъда қилинган 2 миллион доллар миқдоридаги гонорарни музлатиб қўйган ва текширув ишлари олиб бормоқда. Нурмагомедов Америка визасидан маҳрум этилиши ҳам мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нурмагомедов ярим йилга дисквалификация қилиниши ва жаримага тортилиши мумкин