Ольга Забелинская Ўзбекистон учун дастлабки олтин медалини тақдим этди (фото)

1 дақиқа ўқиш3.7K
Ольга Забелинская Ўзбекистон учун дастлабки олтин медалини тақдим этди (фото)
Францияда профессионал велоспортчилар ўртасида «Chrono des Nations» халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская ҳам иштирок этди.
Ольга Забелинская Ўзбекистон учун дастлабки олтин медалини тақдим этди (фото)
26,5 километр масофага ўтказилган пойгада Забелинская барча рақибларини ортда қолдирган ва маррага биринчи бўлиб етиб келган ва Ўзбекистон жамоасига илк олтин медални олиб берган. У 35 дақиқа 54 сония (ўртача тезлик 45 км/соат) натижа қайд этган ҳолда олтин медалга эга чиққан. Ундан кейинги ўринни 12 сония ортда қолган даниялик Эмма Йоргенсен, учинчи ўринни 35 сония кеч қолган франциялик спортчи Оудри Кордон-Рагот эгаллаган.
Ольга Забелинская Ўзбекистон учун дастлабки олтин медалини тақдим этди (фото)
Забелинская ҳар йили ўтказиладиган ушбу мусобақада тўртинчи марта иштирок этмоқда ва биринчи марта пойгада ғолиб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг августида 38 ёшли россиялик велопойгачи Ольга Забелинская Ўзбекистон терма жамоасига расман ўтгани ҳақида эълон қилганди.

У август ойи охирида Осиё ўйинларида Ўзбекистон номидан иштирок этмоқчи бўлганди, аммо унга турнирда қатнашиш учун рухсат берилмади.

Шоссе велопойгаси бўйича 2012 йилги Лондон Олимпиадасида иккита бронза, 2016 йилги Рио-де-Жанейро Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган тажрибали спортчи билан Токиодаги Олимпия ўйинларига қадар (2020 йил) шартнома тузилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?