date
views 4 797

Новак Жокович ва Мария Шарапова ўртасида нима бор?

Новак Жокович ва Мария Шарапова ўртасида нима бор?
Сербиялик теннисчи Новак Жокович россиялик Мария Шарапова ҳақидаги фикрларини ва у билан қандай муносабатда эканини айтиб ўтди.

"Мария ҳақиқий чемпион. У теннисни жуда яхши кўради ва бутун вужуди билан шуғулланади. Мен у билан кўп маротаба шуғулланганман ва уни ўз ишини устаси эканини ҳис қилганман.

Унинг ўз устида тинимсиз ишлаётгани, унга турнирларда кўплаб муваффақият келтирмоқда. Шунингдек, у кортдан ташқари ҳам ўзини яхши томонлама кўрсата олади. Кўпчилик Мария ҳақида нотўғри ўйлайди. Аслида ундай эмас, улар Шараповани яқиндан билишмайди.

У ҳаётда жуда ақлли ва шу сабабли ҳам ўзини очиқ ва эркин тутади. Биз яқин дўстмиз ва кўп маротаба бирга тадбирларда иштирок этамиз. Мария жуда ажойиб инсон", – дейди Новак.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Новак Жокович ва Мария Шарапова ўртасида нима бор?